Марказий банк олтин ва кумуш эсдалик тангаларининг янги нархларини белгилади

Марказий банк олтин ва кумуш эсдалик тангаларининг янги нархларини белгилади

Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг жорий йил 3 июндан амалда бўладиган нархларини белгилади.
Унга кўра:
1 та олтин танга нархи — 18 100 000 сўм.
1 та кумуш танга нархи — 370 000 сўмни ташкил этди.
Маълумот учун: эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
Эсдалик тангаларини тижорат банкларининг айрим филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.

 

ЎзА

  03.06.2020, 10:17  |    274 марта кўрилди