Муҳтарам Президентимиз томонидан коронавирус пандемиясига қарши курашишда жойлардаги ишлар натижадорлиги, аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантиришга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш,қайта ишлаш ҳажмини икки баробарга ошириш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Яқинда ушбу вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбоева раҳбарлигида видео мулоқот учрашуви бўлиб ўтиб, унда ҳар бир сенаторнинг вазифалари аниқ белгилаб берилди.

 

 

Бу вазифалар ижроси юзасидан сенатор Гулистон Аннақиличева 23 апрель куни Нукус  шаҳар Пушкин кўчаси 9 уйда яшовчи боқувчисини йўқотган, вақтинча ишсиз, 2 нафар фарзанд тарбиялаётган Раъно Қаипназаровага ва кам таъминланган А.Шомуротова кўчаси 49 уйда яшовчи М.Дощанов оиласининг қаровсиз ётган томорқа ерларида сабзавот, мевали дарахтлар ўтқазилишини ташкил қилиб, томорқага помидор, карам, болгар қалампири, баклажон сингари сабзавотлар экилиши ва олма, нашвати, ўрик дарахтлари, арча ўтқазилишини таъминлади.

 

 

Бу бугунги кун талаби. Сенатор Гулистон Аннақиличева Президентимизнинг ҳар бир чақириғига лаббай деб жавоб бериб, ўз сайловчилари, халқ орасида уларнинг муаммоларини ҳал қилишда кўмакдош, коронавирус пандемияси оқибатларини бартараф қилишда камарбаста бўлмоқда.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги