Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-март ойларида хорижга қиймати салкам 220 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 375 минг тоннадан зиёд мева ва сабзавот экспорт қилди. Бу кўрсатгич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 фоизга ёки 157,7 минг тоннага кўпдир.

Лекин пишиқчилик мавсуми ҳали олдинда. Хўш, бу йилги ёғингарчиликлар меваларимизнинг сифати ва ҳосилига қанчалик таъсир ўтказади? Мевали дарахтларни ёмғирнинг салбий оқибатларидан асраш учун нима қилмоқ керак? Ушбу саволларга жавоб топиш мақсадида Тошкент давлат аграр университети Мевачилик ва узумчилик кафедраси мудири Ихтиёр Намозовга юзланамиз.

– Мевали ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига ташқи муҳит омилларининг таъсири жуда катта. Яъни, бу ташқи муҳит омиллари: ёруғлик, иссиқлик, намлик, тупроқ муҳити, – дейди Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори Ихтиёр Намозов.

– Республикамизда бўлаётган об-ҳаво шароити мевали ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай ҳисобланади. Чунки, ҳозир мевали дарахтларнинг гуллаши, меваларнинг ҳосил бўлишида етарли даражада иссиқлик, намлик ва ҳавонинг нисбий намлиги мавжуд… (давоми видеода).

Санжар Тошпўлатов, Аброр Содиқов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА