НAТО Бош штаби Брюсселдаги қароргоҳда йиғилиб, Украинага ёрдам беришни тезлаштириш масаласини муҳокама қилди.

Ҳарбий қўмита раҳбари Роберт Бауэр раислигида ўтган йиғилишда 32 аъзо давлат штаб бошлиқлари ва Бош котиб Йенс Столтенберг иштирок этди.

Бауер Столтенбергнинг ваколати муддати 1 октябрда якунлангани ва ушбу давра суҳбатида штаб бошлиқлари билан охирги марта учрашаётганини эслатди. Шу билан бирга Швеция Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Микаэль Байден, мамлакат 7 март куни Альянсга тўлақонли қабул қилинганидан бери, илк йиғилишда қатнашаётганига эътибор қаратди.

Қайд этилишича, мажлисда иттифоқчи кучларга тегишли янги мудофаа режаси ишлаб чиқилиши мумкин. Шунингдек, муҳокамага юқори тайёргарлик даражасига қўшимча қўшин жойлаштириш, салоҳиятни ошириш, қўмондонликларни уйғунлаштириш, техник хизмат кўрсатиш, ҳарбий ҳаракатчанлик, таъминот ва олдиндан жойлаштириш, жамоавий мудофаа машғулотини кўпайтириш каби муҳим масалалар қўйилди. Бундан ташқари НAТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари Украина атрофидаги вазиятга эътибор қаратди.

– Aгар аъзо давлатлар НAТО мақсадига эришиш ёки Украинани қўллаб-қувватлаш ўртасидаги танлов олдида турган бўлса, иккинчиси танланиши керак, – деди Бауер.

Ўз навбатида Столтенберг штаб бошлиқлари йиғилишида доим иштиёқ билан қатнашиши ва ҳар бир генерал билан ҳамкорликдан ҳамда Швециянинг аъзолигидан мамнунлигини яна бир бор такрорлади.

НAТО Бош штаби таркиби анъанавий тарзда йилига уч карра йиғилади: икки бор Брюсселда ва бир марта иттифоқчи давлатлардан бирида. Aввалги учрашув 17 январь куни Брюсселда бўлиб ўтган.

ЎзА