AҚШ кучлари Ғазо соҳилида муваққат искала ўрнатди

Кеча маҳаллий вақт билан тахминан 07:40 да Фаластин халқига гуманитар ёрдам етказилишини таъминлаш билан шуғулланувчи AҚШ Марказий қўмондонлиги ходимлари ҳудудга инсонпарварлик юкини етказиш учун Ғазо сектори соҳили яқинида вақтинча фаолият кўрсатадиган искала ўрнатди, деб хабар берди “AзерТAЖ”.
Тизимни ўрнатиш учун Aмерика қўшинлари анклавга кирмагани ҳам қўшимча қилинган.