Расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди, мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йўли ва ушбу ноёб мажмуанинг яратилиши тарихи билан танишди.

Ташрифнинг олий даражадаги тадбирлари  бугун, куннинг иккинчи ярмида «Кўксарой» қароргоҳида бўлиб ўтади.

Олий мартабали меҳмон Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам ташриф буюриб, халқимизнинг бой маданий-тарихий ва маънавий мероси билан танишади, қўшма бизнес форумида иштирок этади.

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА