Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси А.Оринбаев тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни эшитиб, таклифларини тинглади.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда давлат дастурларига киритилган лойиҳалар ташаббускорлари бўлган тадбиркорлар, тегишли соҳа мутасаддилари иштирок этди.

Учрашувда тадбиркорлар томонидан асосан ўз тадбиркорлигини ривожлантириш борасида учраётган муаммолар, молиялаштириш ва кредит ажратиш масалалари, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер майдонлари ажратиш каби қатор масалалар ўртага ташланди.

Кўтарилган масалаларга жойида ечим топиш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, вақт талаб этадиган мурожаатлар Жўқорғи Кенгес Раисининг назоратига олиниб, тез фурсатда ижобий ечим топиш бўйича тегишли соҳа раҳбарларига топшириқ берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири