Қорақалпоғистон Республикасида сўнги уч кунда 4 мингдан зиёд корхона ҳомийлик кўрсатиш ташаббуси билан чиқди

Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Онлайн видеоалоқа тарзида ўтказилган тадбирда депутатлар билан бирга ҳукумат аъзолари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига йўллаган тавсияси ўқиб эшиттирилди.

photo_2020-04-29_23-24-37.jpg

Тавсияда қайд этилганидек, секторлар кесимида коронавирус пандемияси натижасида ишсиз қолган, кам таъминланган оилаларнинг рўйхатини доимий равишда ўрганиб бориш, уларга тадбиркор ва фермерларни ихтиёрий равишда бириктириш зарур.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида иштирок этган тадбиркорларга, фермер хўжаликларига давлат томонидан имтиёз ва преференциялар берилиши ташкил этилади. Шу нуқтаи назардан, сенаторлар ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда ушбу ташаббуснинг қўллаб-қувватланишини таъминлаш, коронавирус пандемиясига қарши амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилиб бориши керак.Бугунги кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда коронавирус пандемияси таъсирини юмшатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича қабул қилинган фармон, қарорлар ва ишлаб чиқилган дастурлар аҳоли хавфсизлигини, айниқса, иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

photo_2020-04-29_23-24-45.jpg

Ушбу масалалар юзасидан ташкил этилган махсус комиссия ҳамда штаб томонидан мамлакатимиздаги бугунги кунги ҳолат назорат қилиб борилмоқда. Айниқса, инфекцияга чалинган беморларни даволашда тиббиёт ходимларининг фидокорона меҳнати ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Яқинда хитойлик бир гуруҳ мутахассислар мамлакатимизда, шу жумладан, Оролбўйида бўлиб, коронавирусга чалинган беморларни даволашда ўзларининг маслаҳатини берди. Улар мамлакатимизда коронавирусга қарши курашишда амалга оширилаётган ишларни юксак баҳолади. Шунинг натижасида бутунлай тузалиб чиқаётганлар сони ортиб бормоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида 104 нафар бемордан бугунги кунга 62 нафари тузалди. Бунда Соғлиқни сақлаш, Мудофаа, Ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари меҳнатини алоҳида эътироф этиш жоиз.
photo_2020-04-29_23-24-40.jpg
Бугунги синовли кунлар бизнинг ҳар биримиздан эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш бўйича қўшимча чоралар кўришимизни талаб қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтди.

Пандемия шароитида ишсизлар, ёрдамга муҳтож аҳоли сони ортишини ҳисобга олган ҳолда халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурди. Айниқса, муқаддас Рамазон ойида эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, ҳар бир тадбиркор ўзи фаолият юритаётган ҳудудда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, аввало, маҳалладошлари, қўни-қўшниларини фаол қўллаб-қувватлаши зарурлиги қайд этилди.

Икки кун давомида Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳар сессиялари ўтказилиб, уларнинг кун тартибида айнан ушбу масалалар кўриб чиқилди. Ҳар бир овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хонадонлар ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Пандемия даврида эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида сўнги уч кунда 4 мингдан зиёд корхона ҳомийлик кўрсатиш ташаббуси билан чиқмоқда. Улар томонидан сўнги уч ой мобайнида 10 минг 646 та хонадонга 30 миллиард сўмдан зиёд моддий ёрдам кўрсатиш, 11 минг 594 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлаш бўйича таклифлар билдирилаётганлиги таҳсинга сазовор.

photo_2020-04-29_23-24-48.jpg
Ҳозирги пандемия шароитида аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари фаолиятини босқичма-босқич тиклаш, томорқалардан мақсадли фойдаланиш зарур. Бунда маҳаллий ҳокимликлар билан бир қаторда депутатлар ҳам фаоллик кўрсатиши талаб қилинади.Кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарларининг тақдимотлари тингланди.

Сессияда шунингдек, ўтган йилнинг якунлари ва жорий йилга белгиланган режалар, ташкилий ва бошқа масалалар муҳокама этилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов нутқ сўзлади.

photo_2020-04-29_23-24-33.jpg

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА