Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 2020 йил 24 март куни соат 15.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.
Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 2020 йилнинг 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати