Огоҳлантирилмаган шахслар ниқобсиз юргани учун жавобгарликка тортилмайдими?

Ниқоб тақиб юрмаганлик учун шахсларга “огоҳлантириш” берилиши белгиланди. Огоҳлантириш берилмаган шахсни жавобгарликка тортиш мумкинми?
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоеванинг маълумот беришича, 25 март куни соат 6:00 дан бошлаб жамоат жойларида ниқобсиз бўлган шахслар илгари огоҳлантирилмаганлигидан қатъий назар жавобгарликка тортилади.
Бу ҳақдаги огоҳлантиришлар барча фуқароларга ОАВ ва интернет тармоқлари орқали амалга оширилмоқда.

 

ЎзА