Хитойда янги турдаги коронавирусдан хасталанганлар 4515 кишига етди, уларнинг 106 таси вафот этган, дейилади Хитой соғлиқни сақлаш масалалари бўйича давлат қўмитаси тарқатган хабарда.
Бир кун аввал 2744 киши хасталикка чалингани ва вафот этганлар сони 80 кишини ташкил этгани ҳақида айтилган эди.
Бир кунда яна 1771 киши ушбу вирусни юқтиргани, шунингдек 26 киши офат қурбонига айлангани маълум бўлди.
Хитой ҳукуматнинг маълум қилишича, 976 киши оғир аҳволда ётибди, 60 кишига уйга жавоб берилган. Бундан ташқари, яқинда яна 6973 киши вирусни юқтирган.
Экспертларнинг тасдиқлашича, 2019-nCoV коронавируси одамдан одамга юқади. Куни кеча, Хитой касалликнинг олдини олиш ва касалланганларни назорат қилиш миллий маркази олимлари 2019-nCoV вируси Ухань шаҳридаги Хуанань улгуржи бозорида аниқланганини тасдиқлаган эди.
Бундан ташқари, мазкур вирус Чжэцзян вилоятидаги Чжоушань шаҳрида яшайдиган кўршапалаклар организмидаги коронавирусга ўхшаб кетиши айтилди.
ЎзА