Қўмиталар раислигига номзодлар маъқулланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қўмиталар раислигига номзодлар депутатлар томонидан маъқулланди.
Жумладан, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига – Қўчқоров Баҳром Тўлқинович;
Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси лавозимига – Исмоилов Ойбек Ортиқович;
Давлат статистика қўмитаси раиси лавозимига – Бегалов Баҳодир Абдусаломович;
Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига – Мусаев Беҳзод Анварович;
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси лавозимига – Исломов Бобир Фарҳодович;
Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига – Азимов Муротжон Бердиалиевич;
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси лавозимига – Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович;
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси лавозимига – Бакиров Низомиддин Жалилович;
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига – Норқобилов Баҳромжон Тўраевич;
 
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси лавозимига – Ғуломов Бахтиёр Ваҳобович номзоди маъқулланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.

 

Н.Насриев, ЎзА