Президент мактаблари бошқа мактаблар учун андоза бўлиши, таълим муҳитини ўзгартириши керак

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Нукус шаҳрида қурилаётган Президент мактаби билан танишиш чоғида айтиб ўтди. 
Шавкат Мирзиёев Президент мактаблари ташкил этиш ташаббусини ўтган йили айнан Нукусда эълон қилган, буни Қорақалпоғистондан бошлашни таклиф этган эди.
Жорий йил 20 фeвралда шу бўйича Президент қарори қабул қилинди.
Нукус шаҳрида ҳам ушбу мактаб қурилиши жадал олиб борилмоқда. Кембриж университети билан ҳамкорликдаги Имтиҳон кенгаши томонидан ўтказилган қабул жараёнларида энг билимга чанқоқ болалар танлаб олинди.
ca9d9da3-b204-3a46-10bb-0faaed170aaa.jpg
Шавкат Мирзиёев мактабнинг биноси ҳам, маърифати ҳам мукаммал бўлиши кераклигини, шунинг учун уни шошмасдан, сифатли қуриб, Конституция байрамида фойдаланишга топшириш зарурлигини таъкидлади. Унгача ўқувчилар бошқа бинода ўқиб туради.
f62453e7-6cd2-ab7f-990b-0f6fc79fcbf1.jpg
Мактабда дарслар хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режа ва “STEAM” дастури асосида инглиз тилида олиб борилади. Математика, физика, кимё, биология ва ахборот технологиялари ҳамда хорижий тиллар илғор таълим методологиялари асосида чуқур ўргатилади.
Давлатимиз раҳбари мазкур билим даргоҳи учун педагоглар қандай танланаётгани билан қизиқди.
d32092dd-e174-8fd4-dc05-1a5e64718d57.jpg
– Бу мактабларнинг ўқитувчиси ҳам, ўқувчиси ҳам энг намунали бўлиши лозим, – деди Президент. – Чуқур билим билан бирга маънавият, ватанпарварлик ҳисси ҳам сингдирилиши зарур. Бу ерга билимли болалар келиши учун ҳар бир туманда базавий боғча ва мактаблар шаклланиши лозим. Шунда умумий билим, савия, таълим муҳити ўзгаради.
64bedf83-5f2b-1611-dff1-663fca335495.jpg
0d7ba1cb-0905-5a02-9f70-05a299539e15.jpg
2b2d072d-576b-8615-05b3-8297e037bcd5.jpg
936bb90a-0e83-1bfd-68a2-17d6c802c5cf.jpg
62287c83-4848-12c8-d84d-359f30ee344c.jpg
58943661-2145-4bc4-72b4-f8af4b0ca7db.jpg
fd59f2a1-53cb-c64e-4f8b-48d7f2d9eff0.jpg

 

ЎзА