1 июндан табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади

Бу бўйича 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилади.
Эслатиб ўтамиз, бу бўйича 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланган.
Табиий газнинг (1 куб/м учун) нархи:
  • ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун — 350 сўм;

ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:

  • овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 605 сўм;
  • иситиш тизими учун — 350 сўмдан ҳисобланади.
Электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун):
  • I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 370 сўм;
  • III гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 280 сўм;
  • IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 392 сўм этиб белгиланади.
Амалдаги нархлар ва ошириладиган нархлардаги тафовутни ушбу хабардаги маълумотлар асосида таққослаб олишингиз мумкин.

 

ЎзА