Нигериядаги уч қаватли мактаб биноси дарс ўтилаётган пайтда қулаб тушди

Нигериянинг Лагос шаҳридаги уч қаватли мактаб биноси дарс ўтилаётган пайтда қулаб тушган. Бу ҳақда The Guardian Nigeria маълумот берган. Унга кўра, 100 дан ортиқ одам вайроналар остида қолган. Кўплаб ўқувчилар фавқулодда ҳолат рўй берган Итафажи туманидаги касалхонага жўнатилган.
Қидирув-қутқарув ишлари билан бир вақтда ҳодиса тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда. Ахборот воситаларида дастлаб 8 киши, кейинроқ эса 19 киши вайроналар остидан чиқариб олингани айтилмоқда.

 

ЎзА