11 март воқеалари

Ироқ. Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Ироққа илк расмий ташрифини амалга оширди. 
Россия. Мамлакат Ички ишлар вазирлиги Москва полицияси томонидан 18 йил халқаро даражадаги қидирувда бўлган жиноятчи қўлга олинганлигини маълум қилди.
Жазоир. Мамлакатдаги оммавий норозилик намойишлар таъсирида ҳукумат истеъфога чиққанлигини хабар қилди.
Брюссель. Евроиттифоқ ва Буюк Британия Ирланд чегараси масаласида келишувга эришди.
Венесуэла. Мамлакат бўйлаб юз берган электр таъминотидаги жиддий узилиш асосида фавқулодда ҳолат жорий этилди.
Бразилия. Кучли ёғингарчилик оқибатида келиб чиққан сув тошқинларида ҳалок бўлганлар сони 12 тага етди.

 

Зуҳра Мирзабоева, ЎзА