​Ўзбекистон-Испания сиёсий маслаҳатлашувлари ўтказилади

2019 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон-Испания сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди бўлиб ўтади. Вазирлик ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, унда иштирок этиш учун Испания Қироллиги Ташқи ишлар, Европа иттифоқи ва ҳамкорлик вазирлиги Давлат котиби Фернандо Валенсуэла бошчилигидаги делегация Тошкентга келмоқда.
Испания делегацияси мамлакатимизда бўлиб турган чоғида Инвестиция ва ташқи савдо, Транспорт вазирликларида, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида, Савдо-саноат палатасида ҳам музокаралар ўтказади.​

 

ЎзА