Гуайдо илк президентлик фармонига имзо қўйди

Ўзини Венесуэла Президенти деб эълон қилган Хуан Гуайдо твиттерда мамлакат раҳбари сифатидаги илк фармонини эълон қилди, деб ёзмоқда INTERFAX.RU. 
Фармон мамлакатга инсонпарварлик ёрдамини киритиш, баъзи мамлакатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва чегараларни очишга рухсат бермоқда.
Венесуэлада январь ойида президентликка сайлов ўтказилган, унда Николас Мадуро ғалаба қозонганди. Парламент раиси Хуан Гуайдо сайловлар натижасидан норози бўлган ва ўзини президент деб эълон қилди. Уни баъзи ғарб мамлакатлари қўллаб-қувватлади ва мамлакат раҳбари сифатида тан олди. Мадуро эса ўз ҳуқуқларидан воз кечмоқчи эмас. У Гуайдодан музокара ўтказишни талаб қилмоқда.
Сўнгги йилларда Венесуэлада иқтисодий аҳвол кескин ёмонлашганди. Кун кечириш даражаси оғирлашгани, кундалик маҳсулотлар дефицити юзага келгани кўплаб венесуэлаликларнинг қўшни мамлакатларга мигрант сифатида чиқиб кетишига сабаб бўлди. Каракас ва бошқа шаҳарларда узоқ вақтдан буён ўнлаб қурбонларга сабаб бўлган тартибсизликлар давом этмоқда.

 

Г.Азимова, ЎзА​​