Тибетда содир бўлган кучли зилзила оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлди, 130дан ортиқ киши жароҳатланди.
“Euronews” хабарига кўра, ерости силкинишлари Непал ва Ҳиндистонда ҳам сезилган.
АҚШ Геологик хизмати 7,1 магнитудали зилзила маркази Тибет ҳудудида, тахминан 10 километр чуқурликда бўлганини маълум қилди. Табиий офат эпицентри мамлакат пойтахти Лхасадан тахминан 380 километр узоқликда жойлашган.
Хитой давлат матбуоти зилзила ўчоғи атрофидаги ҳудудларда ўртача баландлик тахминан 4200 метрни ташкил этганини хабар қилди.
Мусулмон Зиё, ЎзА