Туркия Суриядаги курд жангчиларига талаб қўйди
Анқара Суриядаги Курдистон Ишчи партияси жангариларига шартли талаб қўйди, агар чақириқлар эътиборга олинмаса, ҳарбий операция шошилинч бўлиши мумкин, деди Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан “CNN Turk” телеканалига берган интервьюсида.
– Биз уларга барча қуролларни ташлаб, мамлакатни тарк этиш зарурлиги ҳақида талаб қўйган эдик, аммо айни пайт вақтдан ютишга уринишлар бўлаётганини кўраяпмиз, -деди у.
Анқара чақирувлари эътиборсиз қолса, муқобил чоралар кўриладими, деб сўралганда, Туркия Ташқи ишлар вазири агар шундай ҳолат кузатилса, ҳарбий операция шошилинч бўлишини таъкидлади.
С.Раҳимов, ЎзА