Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралда қабул қилинган “Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Президент мактабларини битирган ўқувчиларга бериладиган имтиёзлар ҳам назарда тутилган.
Қарорга мувофиқ, Президент мактаблари битирувчиларига белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, аттестат) билан бир қаторда, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасаларига кириш имконини тақдим этувчи халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels) берилади.
ЎзА