“Ўзбекистон темир йўллари” Акциядорлик Жамияти 2019 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар чипталарининг нархи ва
маҳаллий қатновларда юк ташиш тарифлари 20% га ошишини маълум қилди.
Жамият ахборот хизмати хабарида қайд этилишича, бу ўзгариш “Афросиёб” тезюрар поездларига тааллуқли эмас.
Хабарда нархлар нима сабабдан ошгани ҳақида изоҳ берилмаган.
ЎзА