Жанубий Кореяда ишловчи хорижликлар кейинги олти йилда 30 фоизга кўпайди. «Yonhap» агентлиги хабарига кўра, муҳожирларнинг кўпайиши бу ерда улар учун берилаётган иш ҳақининг ошиши билан боғлиқ.
2012 йилда бу ерда ишловчи хорижий фуқаролар икки минг долларгача маош олган бўлса, 2018 йилга келиб, уларнинг аксарияти икки минг доллардан кўпроқ маош олади.
Маълумот учун, Жанубий Корея ҳаёт даражаси юксак ва меҳнат шароитлари қулай бўлган давлатлар сирасига киради.
ЎзА