Ўзбекистонда геология соҳаси ходимлари куни белгиланади

Олий Мажлис Сенатида “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни кўриб чиқилди. 
Қонун билан апрель ойининг биринчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни этиб белгиланмоқда.
Сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, қонун республика ёшлари орасида геология соҳасини оммалаштиришга, юқори малакали ходимларнинг потенциал сонини оширишга, геологик қидирув ишларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
Саноат миқёсида ўзлаштириш учун ўтказиладиган янги фойдали қазилмалар конлари очилишини рағбатлантириш, республика минерал-хомашё базасини ривожлантириш ишига муносиб ҳисса қўшган геологларнинг меҳнатини рағбатлантириш қонуннинг асосий мақсадлардандир.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.​​

 

ЎзА