Индонезия ҳукумати давлатга малакали ишчиларни жалб қилиш учун асли келиб чиқиши индонезиялик бўлган кишиларга икки томонлама фуқароликни таклиф қилиши мумкин, деди мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг юқори мартабали мулозими Лухут Панджайтан. Бу ҳақда “The Jakarta Post” нашри хабар бермоқда.

– Биз Индонезия диаспорасига ушбу таклиф билан чиқяпмиз ва уларга тез орада икки фуқаролик ҳуқуқини берамиз, -деди у. – Менимча, бу ташаббус ақлли ва ишчан индонезияликларни ортга қайтаради.

Мамлакат қонунларига кўра, Индонезия катта ёшли фуқаролар учун икки фуқароликни тан олмайди. Иккита паспортга эга бўлган бола 18 ёшга тўлгач, бирини танлаши ва иккинчисидан воз кечиши керак.

Иммиграция Бош бошқармаси маълумотларига кўра, 2019 йилдан 2023 йилгача 4 мингдан ортиқ индонезиялик Сингапур фуқаролигига айланган.

Икки фуқаролик мавзуси 2016 йилда Индонезия Президенти Жоко Видодо АҚШ ва Индонезия паспортига эга бўлганлиги ҳақидаги хабарлардан кейин бир қанча баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди.