Қозоғистонда бокс бўйича турли ёш тоифаларида ўтаётган Осиё чемпионатининг бугунги дастурида ёшлар ўртасида жанглар ташкил этилади.
Ушбу ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар боксчиси рингга кўтарилади. Жумладан, 51 килограммгача вазнда Шакарбой Жўраев — Арян (Ҳиндистон) билан куч синашса, -57 кг. вазн тоифасида Нодирбек Аллаберганов — Жатинга (Ҳиндистон) қарши жанг қилади.
Шунингдек, -63,5 кг.да Абдуллоҳ Тоҳиров — Чее Гералд (Сингапур), -71 кг.да Самандар Ҳабибуллаев — Илҳам Назаров (Туркманистон), -80 кг.да Жавоҳир Меҳриддинов — Сам Эстаки (Эрон), -92 кг.да Ҳалимжон Мамасолиев — Абуду Паҳеердинг (Хитой), -52 кг.да Зилолахон Юсупова — Паниса Каттипирот (Таиланд) -60 кг.да Раҳима Бекниязова — Золбо Саинбаяр (Мўғилистон) ўртасида беллашувлар ўтказилади.
Маълумот учун, куни кеча чемпионатнинг 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтди. Унда Муштарийбону Иброҳимжонова, Шавкатжон Болтаев, Жаҳонгир Зокиров, Жавоҳир Умматалиев, Саят Илясов ўз вазн тоифаларида зафар қучди.
Афсуски, аёллар ўртасида -54 кг. вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилган Нигина Ўктамова кичик жароҳати туфайли мусобақада иштирок эта олмади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА