Бугун Олий суд пленуми мажлиси бўлиб ўтади

2018 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.
Мажлисда “Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”, “Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўришни тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” ва “Судлар томонидан маъмурий ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги пленум қарорлари лойиҳалари муҳокама қилинади.

 

ЎзА