“Давергеодезкадастр” қўмитаси веб-сайтида янги интерактив хизмат ишга туширилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги “Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, Давергеодезкадастр қўмитаси ўзининг расмий веб-сайтида “Кўчмас мулк объектининг кадастр қийматини ҳисоблаш” интерактив хизматини ишга туширди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, кўчмас мулк қийматини (уй-жойларнинг баҳоси) ҳисоблашнинг соддалаштирилган усулини яратиш ва бу орқали фуқароларга қулайлик яратиш, шаффофликни таъминлашдир.
Интерактив хизматдан фойдаланишда фуқаро вилоят ва аҳоли пунктини белгилаши, кўчмас мулк объектининг тури (кўп қаватли уй-жой ёки дала ҳовли), қаватлар сонини танлаши, уй қурилган материал ва санасини белгилаши, шунингдек, якунда уйнинг умумий майдонини киритиши талаб этилади. Маълумотлар киритиб бўлингач “Ҳисоблаш” тугмаси босилгандан кейин кўчмас мулк қиймати (уй-жойларнинг баҳоси) келиб чиқади.
Мазкур хизматдан http://ygk.uz/uz/page/tax-calc манзили орқали фойдаланиш мумкин.
ЎзА