Прокуратура протестига асосан ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ бекор қилинди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида фуқаро Ф.Эргашеванинг “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Навоий вилояти филиали мансабдор шахсларининг ҳаракатларидан норозилиги ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Аниқланишича, филиал бошқарувчисининг 2018 йил 19 октябрдаги буйруғига асосан Ф.Эргашева билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ўрганишда мазкур буйруқ қонунга зид эканлиги аниқланиб, унга нисбатан протест келтирилган ва бекор қилиниши таъминланган.
Шунингдек, “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Навоий вилояти филиали бошқарувчиси А.Қувоновга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси билан маъмурий жарима жазоси қўлланилган.​​

 

ЎзА