Қорақалпоғистон Республикасида янги нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш марказининг Қорақалпоғистон бўлимини давлат рўйхатидан ўтказди.
 
photo5449407694772480464.jpg
Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Қорақалпоғистон Республикасида зиёлилар салоҳиятини бирлаштириш, тадқиқот ишларини олиб бориш орқали ҳудудни иқтисодий ривожлантиришга ва модернизациялашга кўмаклашишдан иборат. Шунингдек, иқтисодий “технополис” ва “кластер”ларни ривожлантиришда иштирок этади.
Ҳудудларни иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш маркази Бошқарув Кенгашининг қарори билан марказга Айзада Нурумбетова раҳбар этиб тайинланди.​​

 

ЎзА