Ўзбекистон – Сингапур сайёҳлик маркази очилади

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзэкспомарказ”да туризм соҳасидаги биринчи халқаро инвестицион форум бўлиб ўтди.
 
2X0A7510.JPG
Форумда дунёнинг 50 га яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд вакил иштирок этди. Шунингдек, 16 мамлакатнинг 30 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб этилди.
2X0A7803.JPG
Унда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида хорижий сайёҳлар сони 4,4 миллион кишини ташкил этгани, бу эса ўтган йилга нисбатан 2 баробар ошгани қайд этилди. Йил охирига қадар хорижий сайёҳлар сони 5 миллионга етиши кутилмоқда.
2X0A7852.JPG
Бунда эса тизимдаги янгиликлар муҳим аҳамият касб этмоқда. 18 мамлакат учун виза режимини жорий этиш, 50 мамлакатга кириш визаларини олиш учун соддалаштирилган тартиб, шунингдек, 101 мамлакат учун транзит визаларини жорий қилиш шулар сирасидандир. Электрон виза тизими амал қилишининг уч ой қилиб белгилангани, 49 мамлакат фуқароларига 19,5 мингга яқин электрон визалар беришда қўл келди.
Форумда АҚШ, Хитой, Корея, Буюк Британия, Голландия, Сингапур ва Туркия каби йирик хорижий инвестиция компаниялари Ўзбекистонда инфратузилма объектларини барпо этишда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга қизиқиш билдирди.
Тадбир доирасида кўплаб шартномалар имзоланди. Ўзбекистон-Сингапур сайёҳлик марказининг очилишига оид шартнома, Сирдарё вилояти бўйича 18 миллиард сўмлик инвестиция шартномалари, Давлат туризм қўмитаси ҳузуридаги “Тренинг-консалтинг маркази” ва Қозоғистоннинг Туркистон вилояти ташқи алоқалар бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим шулар сирасидандир.
Форум доирасида шартномалар имзолаш давом этмоқда.

 

Сайёра Шоева, ЎзА