​Онлайн-аукционларда 10 миллиард 191 миллион 700 минг сўмлик бўш ер участкалари сотилди

Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1311та бўш ер участкалари 365 млрд. 940 млн. сўм инвестиция киритиш, 5 660 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 млрд. 191млн 700 минг сўмга сотилди. 
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 3351 та бўш ер участкалари, 835 млрд. 878 млн. сўм инвестиция киритиш, 12685 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 23млрд. 936 млн. 900 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1311та бўш ер участкалари 365 млрд. 940 млн. сўм инвестиция киритиш, 5 660 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 10 млрд. 191млн 700 минг сўмга сотилди.
Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 2040 та бўш ер участкалари 21 млрд. 764 млн. 600минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кундабиргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 950 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 96 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 981 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 39 млрд. 115 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 70 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 175 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 411 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 39 млрд. 680 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Сурхандарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 13 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 101янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 120 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Бухоро вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 26 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 199 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 160 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Андижон вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 33 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 501 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд.331млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;
– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 28 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 366 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 14 млрд. 900 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди;
– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 150 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 640 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 118 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 210 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
– Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 580 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган;
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 141 та бўш турган давлат мулки объектлари 1554 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 53 млрд. 160 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан 7 млрд. 457 млн. 141 сўм миқдорга сотилди.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.
АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ
“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ
photo5449891084751710526.jpg
photo5449891084751710527.jpg
photo5449891084751710528.jpg
photo5449891084751710529.jpg

 

ЎзА