Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 19-21 ноябрь кунлари мамлакатимизда I халқаро туризм инвестицион форуми ўтказилади.
Бугун пойтахтимизда ушбу йирик тадбир олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчиси Абдулазиз Оққулов форумда 48 давлатдан 300 дан зиёд қатнашчи, жумладан инвесторлар, сайёҳлик соҳасидаги халқаро молия институтлари, ташкилотлари вакиллари, экспертлар, маҳаллий ва хорижий компаниялар раҳбарлари иштирок этиши кутилаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, форум доирасида иштирокчиларга мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олган 500 дан зиёд , хусусан “Чорвоқ“ эркин туристик зоналари, “Самарқанд сити“, “Қадимий Бухоро“, Сурхондарё вилояти кабиларга тегишли инвестиция лойиҳалари таклиф этилади.
Абдулазиз Оққуловнинг қўшимча қилишича, форумда инвестиция лойиҳаларига қизиқиш билдирган салоҳиятли сармоядорлар таклиф этилаётган лойиҳаларга тегишли ҳудудларга шахсан ташриф буюриб, танишиши, керак бўлса маъқул келган ер майдони бўйича келишувга эришиши мумкин.
Анжуманда бўлажак форум бўйича тақдим этилган маълумотлар билан таништиришда давом этамиз, сайтимизни кузатиб боринг.