Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.
Биринчи бўлимда вакилларимиз тўпни назорат қилишга ҳаракат қилишди. Ливан эса қарши ҳужумга кўпроқ эътибор қаратди. Иккинчи бўлимни вакилларимиз анча фаол бошлашди. Аммо 59-дақиқада Даврон Ҳошимов қўполлик ишлатиб, иккинчи сариқ карточкани олди ва майдонни тарк этди.
Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилган Ливан хавфли ҳужумлар ташкил қилди. Аммо ҳимоячиларимиз ишончли ўйнаб бу ҳужумларни бартараф этиб туришди. Бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишларига қарамай, вакилларимиз сўнгги дақиқаларда анча фаол ҳаракат қилишди. Кетма кет ҳужумлар ташкил қилишди. Аммо афсуски, бу ҳужумлар гол билан якунланмади.
Шу тариқа ўйинда ҳисоб очилмади. Эктор Купер мазкур назорат учрашувида футболчиларнинг имкониятларини яна бир бор синовдан ўтказиб олганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
Энди 20 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади.
ЎзА