– Шунчаки, уни кутаман. Мен битта жангчини биламан, у Конор Макгрегордир, – деб ёзади UFC жангчиси Дональд ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.
Дональд UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасида фаолият юритади. Бунгача у жангларни енгил вазнда ўтказган. Макгрегор ҳам енгил ва ярим енгил вазнларда рақобатлашган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Серроне охирги 6 жангдан тўрттасида мағлуб бўлган. Ирландиялик спортчи эса сўнгги икки жангида Флойд Мейвезерга (бокс қоидалари бўйича жангда) ва UFC доирасида Ҳабиб Нурмагомедовга имкониятни бой берган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА мухбири