Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.


Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 3031 та бўш ер участкалари, 731 млрд. 231 млн. сўм инвестиция киритиш, 10650 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 8 млрд. 645 млн.600 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар “E-IJRO AUKSION“ электрон онлайн-аукцион савдоларида 1197 та бўш ер участкалари 359 млрд. 870 млн. сўм инвестиция киритиш, 5192 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 11 млрд. 202 млн. 700 минг сўмга сотилди.
Ҳозирда “E-IJRO AUKSION“ электрон онлайн-аукцион савдоларида 1834 та бўш ер участкалари 6 млрд. 549 млн. 100 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Жумладан:
Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўмлик;
– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 950 млн. сўмлик;
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 41 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 397 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 13 млрд. 115 млн. сўмлик;
– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 70 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 175 млн. сўмлик;
– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 286 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 16 млрд. 180 млн. сўмлик;
– Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 13 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 101 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 120 млн. сўмлик;
– Бухоро вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 63 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 200 млн. сўмлик;
– Андижон вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 23 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 206 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 281млн. 596 минг сўмлик;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўмлик;
– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 331 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 13 млрд. 150 млн. сўмлик;
– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 150 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 640 млн. сўмлик;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 39 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 560 млн. сўмлик;
– Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 580 млн. сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига қўйилган
Бугунги кунга қадар “E-IJRO AUKSION“ электрон онлайн-аукцион савдоларида 70 та бўш турган давлат мулки объектлари 746 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 90 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан9 млрд. 875 млн. 70 сўм миқдорга сотилди.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ
“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ
 
1.jpg
 
 БАҲОЛАНГАН НАРХ
1 СЎМ
ЛОТ №
0023076
ЕР МАЙДОНИ (ГА)
0.11
ЯРАТИЛАЁТГАН ИШ ЖОЙИ (КАМИДА)
20 та
КИРИТИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР МИҚДОРИ
100 000 000UZS
МАНЗИЛ
Андижон вилояти, Избоскан тумани,Навжур МФЙ, Мустаққиллик кўчаси.
 
2.jpg
 
БАҲОЛАНГАН НАРХ
1 СЎМ
ЛОТ №
0023220
ЕР МАЙДОНИ (ГА)
2.317
ЯРАТИЛАЁТГАН ИШ ЖОЙИ (КАМИДА)
70та
КИРИТИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР МИҚДОРИ
700 000 000UZS
МАНЗИЛ
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Қорасув шахар, А.Темур кўчаси.
3.jpg
БАҲОЛАНГАН НАРХ
1 СЎМ
ЛОТ №
0023079
ЕР МАЙДОНИ (ГА)
0,01116
ЯРАТИЛАЁТГАН ИШ ЖОЙИ (КАМИДА)
5 та
КИРИТИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР МИҚДОРИ
100 000 000UZS
МАНЗИЛ
Бухоро вилояти, Вобкент туман, Пушмон МФЙ, Хайрабод аҳоли пункти.
 
5.jpg
   БАҲОЛАНГАН НАРХ
1 СЎМ
ЛОТ №
0023080
ЕР МАЙДОНИ (ГА)
0.26
ЯРАТИЛАЁТГАН ИШ ЖОЙИ (КАМИДА)
5 та
КИРИТИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР МИҚДОРИ
100 000 000UZS
МАНЗИЛ
Қорақалпоғистон Республикаси, Амурдарьё тумани, «Қиличбой» ОФЙ.