Кластернинг йиллик балиқ етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлганда 2019 йил 1 январдан уч йил давомида барча солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрда “Балиқчилик соҳаси ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ эндиликда балиқчилик соҳасида тўлиқ тизимли ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган балиқчилик кластерлари ташкил этилади. Кластернинг йиллик балиқ етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлганда 2019 йил 1 январдан уч йил давомида барча солиқлар ва мажбурий ажратмалардан озод этилади.
Шунингдек, қарорга мувофиқ узлуксиз сув таъминлаш имконияти бўлган сунъий сув ҳавза майдонлари мавжуд бўлган балиқчилик хўжаликлари босқичма-босқич интенсив усулда балиқ етиштиришга ихтисослаштирилади.
ЎзА