Қулай фурсатни бой берманг ишбилармон инвесторлар!

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2968 та бўш ер участкалари, 723 млрд. 123 млн.404 минг сўм инвестиция киритиш, 10476 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 8 млрд. 527 млн.500 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1120 та бўш ер участкалари 337 млрд. 736 млн. сўм инвестиция киритиш, 4828 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 11 млрд. 31млн 600 минг сўмга сотилди.
Ҳозирда «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 1848 та бўш ер участкалари 6 млрд. 682 млн.100 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
Мисол учун :
– Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўмлик ;
– Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 150 млн. сўмлик ;
– Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 54 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 296 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 150 млн. сўмлик ;
– Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 70 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 175 млн. сўмлик ;
– Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 26 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 291 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 480 млн. сўмлик ;
– Сурхандарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 12 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 100 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 370 млн. сўмлик ;
– Бухоро вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 13 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 53 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд. 50 млн. сўмлик ;
– Андижон вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 5 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 59 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 1 млрд.439 млн. сўмлик ;
– Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 12 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 156 янги иш ўринларини яратиш ҳамда4 млрд.850 млн. сўмлик ;
– Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 331 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 13 млрд. 150 млн. сўмлик ;
– Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 13 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 108янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 870 млн. сўмлик ;
– Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 4 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 34 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 2 млрд. 460 млн. сўмлик ;
– Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 580 млн. сўмлик ;
Бугунги кунга қадар «E-IJRO AUKSION» электрон онлайн-аукцион савдоларида 36 та бўш турган давлат мулки объектлари 301та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд. 800 млн. сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан3 млрд. 35 млн. 36 сўм миқдорга сотилди.
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.
АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ!
“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ
 
01.JPG
02.JPG
03.JPG
04.JPG

 

ЎзА