Ўзбекистонда октябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,3 фоизга ўсди

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ой давомидаги ўсиш суръати ушбу даврдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархлари даражасидан бирмунча юқорироқ бўлди. 
Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг октябрь ойи учун республика истеъмол секторидаги инфляция даражасини эълон қилди.
Жорий йилнинг октябрь ойига келиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ой давомидаги ўсиш суръати ушбу даврдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархлари даражасидан бирмунча юқорироқ бўлди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 2,3 фоизга ошган вақтда, хизматлар ҳамда ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари умумий нархларнинг кўтарилишида фақатгина 0,5 фоизга таъсир этди. Йил бошидан мазкур гуруҳлар кесимидаги нархларнинг ўзгариши таҳлилига кўра юқоридаги вазиятнинг аксини кўришимиз мумкин, яъни, нархларнинг ошиши борасидаги етакчилик – хизматлар соҳасига тегишлидир (10,7 фоиз).
2018 йилнинг январь-октябр ойларида асосий турдаги товарлар гуруҳи нархларининг ўзгариши динамикаси ва уларнинг умумий ИНИ ўсишидаги таъсири (ўтган ойга нисбатан, %)
photo5393559156985800963.jpg
2018 йилнинг ҳар бир ойидаги нархларнинг ўзгариши таъсири таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, январь ойидаги инфляцион босим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши билан бевосита боғлиқ. Февраль ва март ойларидаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши деярли тенг нисбатда кузатилган бўлиб, хизматлар соҳасидаги нархлар ўзгариши тенденциясидан устун келди. Апрель ва май ойларида маъмурий жиҳатдан тартибга солинадиган тарифлар нархларининг кўтарилиши сабабли таъсир даражаси бўйича диққат-эътибор хизматлар соҳасига қаратилди. Июнь ва июль ойларида истеъмол бозорларининг янги етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўйинганлиги, шунингдек, парранда гўшти маҳсулотлари ва тухум нархларининг арзонлашганлиги натижасида нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг арзонлашишига, балки, умумий истеъмол нархлари индекси даражасининг пасайишига замин яратди.
Август ойида нархлар ўзгаришининг таъсири йирик гуруҳлар бўйича деярли тенг даражада тақсимланганлиги билан тавсифланади. Сентябрь ойидан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши ва таъсир даражаси борасида яна етакчи ўринга чиқиб олди. Октябрь ойида ҳам ушбу тенденция давом этиб, умумий инфляциянинг ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошганлиги асосий ўрин эгаллаган. Айнан шу омил сабабли октябрь ойида инфляция 1,0 фоиз даражага (кейинги ўринларда ф.д.) ўсди. Ой давомида умумий кўрсаткичларда нархларнинг ўсишига ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,2 ф.д., хизматлар эса 0,1 ф.д.таъсир кўрсатди.
2018 йилнинг январь-октябр ойларида асосий турдаги товарлар гуруҳи нархларининг ўзгариши динамикаси ва уларнинг умумий ИНИ ўсишидаги таъсири (ўтган йилнинг декабрь ойга нисбатан, %)
photo5393559156985800964.jpg
Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси юқорида таъкидланганидек, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ой давомида ўртача 2,3 фоизга ўсгани умумий ИНИ даражасининг 1,0 ф.д.га ортишига олиб келди. 2017 йилнинг декабрь ойига нисбатан нархларнинг 8,5 фоизга ошганлиги эса умумий кўрсаткичнинг 3,7 ф.д.да кўтарилишига сабаб бўлди.
2018 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси динамикаси, %​​
 
photo5393559156985800965.jpg

 

ЎзА