Октябрь ойи давомидаги умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,5 фоиз, хизматлар эса 0,5 фоизга таъсир этган.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг октябрь ойи учун республика истеъмол секторидаги инфляция даражасини эълон қилди.
Йилнинг ҳар бир ойидаги истеъмол нархлари ўзгариши таҳлилига кўра, иқтисодиётга сезиларли даражадаги инфляцион босим жорий йилнинг 1-чораги (уч ой мобайнида инфляция 4,9 фоизга ошган) ва сентябрь-октябрь ойлари (ойига мос равишда 1,8 фоиз ва 1,3 фоиз) давомида кузатилган.
2018 йилнинг январь-октябр ойларида Ўзбекистон Республикаси
бўйича истеъмол нархлари индекси
(ИНИ) динамикаси, %
Ой давомидаги умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,5 фоиз, хизматлар эса 0,5 фоизга таъсир этган.
2018 йилнинг январь-октябр ойларида Ўзбекистон Республикаси
бўйича истеъмол нархлари индекси динамикаси,
(ўтган ойга нисбатан, %)
2017 йилнинг охирига нисбатан товарлар нархи ўртача 9,1 фоизга ошиб, хизматлар эса 10,7 фоизга қимматлашган.
2018 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон Республикаси
бўйича истеъмол нархлари индекси динамикаси,
(ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан, %)
Йиллик инфляция даражаси таҳлили натижаларига кўра (2018 йилнинг октябрь ойи, ўтган йилнинг мос ойига нисбатан), жорий йилнинг биринчи саккиз ойи давомидаги инфляция даражасида босқичма-босқич пасайиш тегденцияси кузатилган. Сентябрь ойидан эътиборан йиллик инфляция даражаси яна ўсиш томон силжий бошлади ва октябрь ойи 2017 йилнинг октябрь ойига нисбатан 16,3 фоизни ташкил қилди.
2018 йилнинг январь-октябр ойларида Ўзбекистон Республикаси
бўйича истеъмол нархлари индекси динамикаси,
(ўтган йилнинг мос ойига нисбатан, %)
ЎзА