Лопетеги энди “Реал Мадрид“ устози эмас

Мадриднинг “Реал“ клуби кеча тунда жамоа бош мураббийи Хулен Лопетеги билан шартномани бекор қилди.
Флорентино Перес бошчилигидаги директорлар кенгашининг бу қарорга келишига “қаймоқранглилар“нинг сўнгги вақтлардаги қониқарсиз натижалари сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
“Реал“га вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб, “Кастилья“ жамоасини бошқарган Сантьяго Солари тайинланди. Аргентиналик мутахассис бугундан ўз вазифасига киришади.
Эслатиб ўтамиз, Лопетегининг “Реал“ билан охирги учрашуви 28 октябрь куни бўлиб ўтган “эль-класико“ бўлди. Жамоа Ла Лига доирасидаги ўйинда азалий рақибдан 5:1 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.
ЎзА