"Барселона" "Реал"ни ер тишлатди

Испания чемпионатининг 10-турида “Барселона” “Реал”ни қабул қилди. “Камп Ноу” стадионида кечган “эл-класико“ баҳси мезбонларнинг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Биринчи бўлимни фаол тарзда ўтказган каталонияликлар, иккинчи бўлимда қарши ҳужумларда рақиб хатоларидан унумли фойдаланишди.
Учрашувнинг бошидаёқ Фелипе Коутиньо ҳисобни очди. Бўлим ўрталарида Рафаель Варан жарима майдончаси ичкарисида Луис Суаресга нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам ВАР тизимига мурожаат қилиб, вазиятни пенальти деб қайд этди. Суарез пенальтидан унумли фойдаланди – 2:0. Иккинчи бўлим бошида мадридликлар фаоллашди. Бу эса ўз самарасини берди – Марсело ҳисобни қисқартирди. Аммо мезбонлар ҳужумчиси Луис Суарес бу натижага кўнмади ва кетма-кет икки гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Артур Мело ўрнига майдонга тушган бошқа бир Артур якуний ҳисобни ўрнатди – 5:1.
101708369.jpg
101708393.jpg
101727610.jpg
101728141.jpg
101708327.jpg
“Қаймоқранглилар“ жамоаси учун барча турнирлардаги ўйинлар қўшиб ҳисобланганда қаторасига тўртинчи сафар учрашувида мағлуб бўлишидир. Бунгача Лопетеги шогирдлари “Севилья” (0:3), ЦСКА (0:1) ва “Алавес”га (0:1) қарши ўйинларда мағлуб бўлганди.
“Реал” 2002 йил февралидан буён илк марта қаторасига 4та сафар учрашувида мағлубиятга учради.
Ушбу натижа “Барса”нинг кейинги 3 йилда Мадридда мадридликлар жамоаси устидан қозонган илк йирик ғалабаси бўлди. 2015 йил ноябрида каталонлар “Сантьяго Бернабеу”да “Реал”ни йирик – 4:0 ҳисобида мағлуб этганди.
“Барселона” ўз уйида бу жамоа устидан охирги марта 2010 йилнинг ноябрида йирик ҳисобда устун келган. Пеп Гвардиола бошчилигидаги “Барса“ ўшанда Жозенинг “Реал”ини 5:0 ҳисобида таслим этганди.
Ушбу учрашувдан сўнг, “Барселона” 21 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни мустаҳкамлади, “Реал” эса 14 очко билан 9-ўринга тушди.
Эслатиб ўтамиз, кейинги турда Валверде шогирдлари “Райо Вальекано” майдонига сафар қилса, мадридликлар “Вальядолид”ни қабул қилади.
Испания чемпионати
10-тур
Барселона – Реал Мадрид 5:1 (2:0, 3:1)
 
Голлар: 1:0 – 11 Коутиньо, 2:0 – 30, пенальти Суарес, 2:1 – 50 Марсело, 3:1 – 75 Суарес, 4:1 – 83 Суарес, 5:1 – 87 Видаль.
 
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Артур (Видаль, 84), Бускетс, Рафинья (Нелсон Семеду, 69), Ракитич, Коутиньо (Дембеле, 74), Суарес.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан (Васкес, 46), Марсело (Диас, 82), Начо, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско, Модрич, Бэйл (Асенсио, 77), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (38), Начо (39), Бэйл (53), Суарес (77).

 

ЎзА