2018 йилнинг январь – сентябрида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 244 343,7 млрд. сўмни ташкил этди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январь – сентябрида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 244 343,7 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,2 фоизга ўсди. ЯИМ дефлятори индекси 2017 йилнинг январь – сентябридаги нархларга нисбатан 131,6 фоизни ташкил этди. Бу ҳақида Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Январь – сентябрда ЯИМнинг физик ҳажми ва дефлятори индекслари динамикаси қуйидаги маълумотлар билан ифодаланади
(ўтган йилнинг мос даврига нисбатан, % да)
Аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ 7 433 сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 фоизга юқоридир.
ЎзА