​РАСМИЙ ТАЙИНЛОВ

Ҳукумат қарори билан Фарход Исламович Саламов Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳар бир қишлоқда, аҳоли яшайдиган жойда, ҳар бир хўжалик ҳудудида банк инфраструктурасини яратиш, республикада яшовчи ҳар бир киши банк хизматлари тизимидан фойдаланишини таъминлаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини жаҳон андозалари даражасига етказган ҳолда аҳолига кенг кўламли банк хизматлари кўрсатиш АТ Халқ банкининг асосий вазифаларидан этиб белгиланган.
ЎзА