“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компаниясида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш билан бир қаторда халқимиз турмуш даражасини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш эвазига аҳоли бандлигини таъминлаш масаласига ҳам жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.
Ўтган бир йилда жами 747 иш ўрни яратилди. Бандликни таъминлаш дастурига асосан, жорий йилда жами 612 иш ўрни яратиш белгиланган. Январь-август ойларида тизимда 546 янги иш ўрни яратишга эришилди. Шунинг 473 таси касаначилик ва 73 таси янги корхоналар ҳисобига яратилган иш ўринларидир.
Аҳамиятлиси, касаначилик иш ўринлари ногиронлиги бўлган ва меҳнатга лаёқатлилик даражаси чекланган хотин-қизларга 300 дан ошиқ тикув машинаси олиб бериш ҳисобига яратилди.
Моҳигул Қосимова, ЎзА