Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси қошидаги ҳарбий-ватанпарварлик кенгаши томонидан ўтказилаётган матбуот анжумани давом этмоқда.
Кенгаш раиси Алижон Сафаров:
– Ўзбекистоннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, мустақилликни, тинч ва осойишта ҳаётни асраш борасида давлатимиз раҳбари юритаётган сиёсат халқимизга тўлақонли етказиб берилмаяпти. Айрим журналистларда “бу мавзу ёпиқ, ҳарбий сирлар билан боғлиқ”, деган эскича қарашлар ҳанузгача сақланиб қолган. Соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар борасида қанчадан-қанча таҳлилий материал тайёрлаш мумкин. Бунинг учун журналистнинг фаол позицияси керак, холос. Мавзу юзасидан ёритилаётган материалларнинг 80 фоизидан ортиғи хабар жанрида. Таҳлилий материаллар жуда кам. Ихтисослашув етишмайди.