Пахи Ажит Кумар “Ўзбекнефтгаз”нинг инвестицион лойиҳаларини ўрганмоқчи

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти ахборот хизматининг маълум қилишича, Ҳиндистоннинг “ONGC Videsh” компанияси раҳбари Пахи Ажит Кумар жамият раҳбарияти билан бўлган учрашув чоғида самарали ҳамкорликдан умидвор эканлигини билдирган.
Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кейинги режалар муҳокама этилган учрашувда Ҳиндистон делегацияси аъзолари Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида бизнесни ривожлантириш ва хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.
Унда Пахи Ажит Кумар жаноблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида геологик-қидирув ишларига мўлжалланган инвестиция лойиҳаларида иштирок этишдан манфаатдорлиги ва “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни ўрганишга тайёр эканлигини билдирди.
Музокаралардан сўнг “ONGS Videsh” компанияси делегацияси Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти фаолияти билан танишди.

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА