Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Бахтиёрлар диёри” кўрик-танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтади.
Кўрик-танлов Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси, Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган.
Танловда касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари “Табаррук даргоҳ“, “Аждодларга муносиб авлодлармиз“ ҳамда “Бахтиёрлар диёри“ шартлари бўйича беллашади.
Гулноза Бобоева, ЎзА