​Осиё Чемпионлар Лигасида иккита ярим финалчи номи аниқ​

Осиё Чемпионлар Лигасида 1/4 финалнинг жавоб баҳслари ўтказилди.
Ғарбий ҳудудда Эроннинг «Персеполис» клуби ўз майдонида Қатарнинг «Ад-Духаил» клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. Дастлабки ўйинда 0:1 ҳисобида ғалаба қозонган эронликлар ярим финалга йўл олишди.
dphq5e4fshm40dpcwg6r.jpg
Иккинчи ярим финалчини аниқлаш учун Қатарнинг «Ас-Садд» клуби Эроннинг «Истиқлол»ини қабул қилди. Ўйинда 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этилди. Дастлабки ўйинда қатарликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани боис, улар ярим финалга йўл олишди. Энди «Ас-Садд» кейинги босқичда Эроннинг яна бир клуби «Персеполис» билан беллашади.​
cghzxt3nt0eplzlqydhi.jpg
ОЧЛ. 1/4 финал. 
Ғарбий ҳудуд жавоб баҳслари
 
17 сентябрь
Персеполис (Эрон) – Ад-Духаил (Қатар) – 3:1
Голлар: Ҳусайний (57), Ал-Бурайк (76 автогол), Менша (78) – Будиаф (33)
Дастлабки ўйин: 0:1
Ас-Садд (Қатар) – Истиқлол (Эрон) – 2:2
Голлар: Афиф (27), Бунеджаҳ (90+2 пен) – Бақирий (32), Табризий (49)
Четлатиш: Чашмий (50, Истиқлол)
Дастлабки ўйин: 3:1​
Бугун ва эртага қолган икки ярим финалчи номини ҳам билиб олишимиз мумкин. Унда шарқий ҳудуд вакиллари иштирок этишади.
18 сентябрь
Тяньцзин Цюанзян (Хитой) – Кашима Антлерс (Япония)
Дастлабки ўйин: 0:2
19 сентябрь
Сувон Самсунг Блюуингз (Жанубий Корея) – Чонбук Моторс (Жанубий Корея)
Дастлабки ўйин: 3:0

 

ЎзА