Болалар кенг ва ёруғ, барча шароитга эга мактабда таълим олади

Нукусда “Жана базар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги 45-умумтаълим мактаби биноси фойдаланишга топширилди. 

Ушбу муассаса қурилиш ишларига 4 миллиард 478 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

– Жами 216 ўқувчига мўлжалланган мактаб биносининг фойдаланишга топширилгани янги ўқув йилига чинакам совға бўлди, – дейди “Жана базар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нийетбай Қалбаев. – Шу атрофда мактаб йўқлиги оқибатидан болаларимизнинг кўп вақти йўлда ўтиб кетар эди. Бу эса албатта ота-она учун ҳам ўқитувчи учун ҳам муаммо эди. Энди яқин жойдаги кенг ва ёруғ, барча шароитларга эга мактабда таълим олади.

5 (2).jpg

Тадбир доирасида 1-синфга қадам қўйган 47 нафар ўқувчига зарур ўқув қуроллари ва дарсликлар жамланган “Президент совғаси” топширилди.

Янги мактабнинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Сариев иштирок этди.

 

Есимхон Қаноатов, ЎзА